Агуэро фақат бир шарт билан "Барса"га ўтиши мумкин

"Манчестер Сити" ҳужумчиси Серхио Агуэро тез орада "Барселона" билан шартнома имзолаши мумкин.

AS нашри тарқатган хабарга қараганда, 32 ёшли аргентиналик футболчи “кўк-анор ранглилар”дан 2 йиллик шартнома талаб қилмоқда. Унинг “Камп Ноу”га кўчиб ўтишдаги энг муҳим талаби бошқа. Агуэро ҳамюрти Лионель Мессининг жамоада қолишини хоҳламоқда. Агар Лео ҳеч қаерга кетмасагина у “Барса”га ўтади.

Ёзда шартномаси тугайдиган ва уни узайтиришга шошилмаётган Мессига "Манчестер Сити" ва ПСЖ каби клублардан жиддий таклифлар бор.

Агуэро “Манчестер Сити” сафида 2011 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум 15 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3 та гол ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!