Агуэро кўз ёшлар билан футболдан кетмоқда (интервью)
"Барселона" клуби ҳужумчиси Серхио Агуэро юрак билан боғлиқ муаммолар туфайли футбол билан хайрлашди. Бугун у матбуот анжуманида буни расман эълон қилди. 33 ёшли аргентиналик форвард хайрлашув маросимида футболдан кетиши ҳақида гапирди.
-Умид пайдо бўлиши учун қўлимдан келган ҳамма ишни қилдим. Бироқ ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. Бу ҳаётимдаги энг оғир қарор бўлди. Шундай бўлса-да, соғлигим учун тўғри иш қилдим, деб ҳисоблайман.
-Мени нималар кутаётганини билмайман. Шуни айта оламанки, кўпчилик мени яхши кўради.
-Тўғриси, "Сити" менга доимо яхши муносабатда бўлган, шунингдек, "Барселона" ҳам. Жамоадошларимга ёрдам беришни хоҳлардим, бироқ...
-Барча жамоадошларимдагиларга муваффақият тилайман. Улар энг яхшисига лойиқ.
-Мени қўллаб -қувватлаш мақсадида, шу ерга келган барчага раҳмат айтаман.
Фикрлар