Агуэро "Манчестер Сити"дан кетиши арафасида ажойиб ишга қўл урди
Аргентиналик ҳужумчи Серхио Агуеро "Барселона"га кетишдан олдин "Манчестер Сити" ходимларига совғалар улашди.
Агуэро инглиз клубининг тўғридан-тўғри асосий таркиб билан ишлайдиган барча 60 дан ортиқ ходимига совға сифатида нархи камида 1000 фунт стерлинг бўлган Hublot ва Tag Heuer соатларини топширди. Соатда Gracias! Kun Aguero ("Раҳмат! Кун Агуэро") деган ёзувлар бор.
Шунингдек, Агуэро ўзининг Range Rover Evoque русумли йўлтанламас автомобилини совға сифатида қўйиб, ишчилар ўртасида лотерея уюштирди. Машинани жамоа ишчиларидан бири қўлга киритди.
Агуэро “шаҳарликлар” сафида 2011 йилдан 2021 йилга қадар тўп сурди. У ўтган 10 йил давомида ўз ҳисобига 260 та гол ҳамда 73 та голли узатма ёздириб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли футболчи кеча "Барселона" билан 2023 йилга қадар шартнома имзолади.
Фикрлар