Агуэро: Месси билан бир жамоада ўйнаш имконсиз

“Манчестер Сити” клуби хужумчиси Серхио Агуэро “Барселона”да тўп тепаётган Лионель Месси билан бир клубда тўп суриш ҳақида ўз фикрини билдирди.

- Месси билан бир клубда тўп суришни тассавур қила оласизми?

- Ўйлашимча, бу нарсани имкони йўқ. Бир неча йил олдин бундай вазият бўлишини хоҳлардим, бироқ бугунги кунга келиб биз шундай ёшдамизки Месси “Барса”ни тарк этмайди, мен эса “Сити”да қоламан, - дея Агуэронинг сўзларини келтиради El Mundo нашри.

Маълумот учун, Серхио жорий мавсумда АПЛ доирасида 25 учрашувда иштирок этиб, 21 марта рақиблар дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!