Агуэро Мессининг рақамини олишдан бош тортди

“Барселона”нинг янги ҳужумчиси Серхио Агуэро клубни тарк этган ҳамюрти Лионель Мессига тегишли бўлган 10-рақамни олишдан бош тортди.

“Манчестер Сити”дан келган футболчи 19-рақамда тўп суришга қарор қилди.

Айни пайтда Агуэро каталонияликларга ёрдам бера олмайди. Мавсум олдидан ўтказилган тиббий кўрикда унинг тўпиқ қисмида жиддий жароҳат борлиги аниқланган ва Серхио бир неча ҳафта давомида даволаниши лозим.

Аввалроқ, клуб раҳбарияти бразилиялик легионер Филиппе Коутиньога ҳам жамоада етакчиликни ўз қўлига олиб, Мессидан қолган 10-рақамни олишни таклиф қилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!