Агуэро МЮга қарши баҳсни асосий таркибда бошлайдими?

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола ҳужумчи Серхио Агуэро "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинда бошланғич таркибга киритилиши ҳақида берилган саволга жавоб берди.

"Йўқ, (у асосий таркибда бўлмайди). У ҳар доим голга ташна. Серхио уч-тўрт машғулотда иштирок этди ва "Марсель"га қарши баҳсда 25 дақиқа ҳаракат қилиб, гол урди. Ҳаммаси аста-секин бўлади", - дейди Гвардиола.

Премьер-лига 12-тури доирасида МЮ 12 декабрьда "Ман Сити"ни қабул қилади. Ўйин Тошкент вақти билан 22:30да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!