Агуэро "Реал"га қарши ўйнаш учун 3 маҳал шуғулланмоқда
"Манчестер Сити" клуби форварди Серхио Агуэро "Реал"га (2:1) қарши бўлиб ўтадиган ЕЧЛ 1/8 финал жавоб баҳсида жамоасига ёрдам бермоқчи.
Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра, 32 ёшли аргентиналик футболчи “Қироллик клуби”га қарши ўйинда иштирок этиш учун кунига 3 маҳал машғулот ўтказмоқда. Аммо, барибир Агуэро катта эҳтимол билан ушбу ўйинга 100 фоиз тайёр бўлолмайди.
Эслатиб ўтамиз, Агуэро яқинда тиззасидан операция қилинган эди. У жорий мавсум 32 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 23 та гол ҳамда 4 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар