Агуэро "Сити"да қолишни хоҳласа, раҳбариятнинг бир шартига рози бўлиши керак

"Манчестер Сити" раҳбарияти ҳужумчи Серхио Агуэрога янги шартнома таклиф қилиши мумкин. Бу ҳақда Daily Star нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбага кўра, “шаҳарликлар” 32 ёшли аргентиналик футболчи билан 1 йиллик шартнома имзолашга тайёр. Аммо Агуэро жамоада яна бир йил қолишни хоҳласа, ҳозирги маошининг тенг ярмини олишга рози бўлиши керак. Унинг “Сити” билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади.

“Манчестер Сити” раҳбарияти шу билан бирга Агуэрога муносиб ўринбосар қидиришни ҳам давом эттирмоқда.

Серхио Агуэро жорий мавсум жароҳати сабаб 9 та ўйинда майдонга тушди холос. У ушбу ўйинларда 2 та гол киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!