Агуэро суд қарорини кутмоқда

"Манчестер Сити" форварди Серхио Агуэро катта эҳтимол билан ёзда жамоасини ўзгартиради. Бу ҳақда The Sun нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, агар Лозаннадаги халқаро спорт арбитраж суди (CAS) УЕФАнинг “шаҳарликлар”га қўйган 2 йил Чемпионлар лигасида иштирок этмаслик тўғрисидаги қарорини бекор қила олмаса, аргентиналик футболчи жамоадан кетади.

Эслатиб ўтамиз, Агуэро “Манчестер Сити” сафида 2011 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 367 та ўйинда майдонга тушди ва рақиб дарвозасига 254 та гол урди ҳамда 72 та голга ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!