Агуэро учун курашда қайси жамоа етакчилик қилмоқда?

"Челси" ёзги трансфер вақтида аргентиналик ҳужумчи Серхио Агуэрони ўз сафига қўшиб олмоқчи. Футболчининг "Манчестер Сити" билан амалдаги шартномаси ёзда якунига етади ва эркин агентга айланади. 

Аввалроқ, "шаҳарликлар" форвард билан келишувни узайтирмасилини расман маълум қилган эди. 

"TyC Sports" нашрининг хабарига кўра, "арристократлар" футболчи учун курашда асосий даъвогар бўлиб турибди. 32 ёшли ҳужумчига "Барселона", "Арсенал" ва ПСЖ клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Жорий мавсум Агуэро бор йўғи 9та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!