Агуэрони "Сити"дан ким "ҳайдагани" маълум бўлди

"The Athletic" нашри мухбири Сэм Ли аргентиналик ҳужумчи Серхио Агуэронинг "Манчестер Сити"дан кетиш тафсилотларини ошкор қилди.

Эслатиб ўтиш лозимки, ўтган ҳафта 32 ёшли аргентиналик футболчи ўтган мавсум якунлангач, “шаҳарликлар” сафидан кетишини эълон қилган эди.

"Менинг маълумотимга кўра, у премьер-лигада қолмайди. Буни унинг ўзи хоҳламайди. Чунки, Агуэронинг атрофидагилар орасида маълум бир норозилик мавжуд. Улар футболчини қўйиб юбориш қарори "Сити" раҳбариятига эмас, шахсан Гвардиолага тегишли бўлган, деб билишади. Серхионинг ўзи ҳам бундан норози. Бу унинг ёки клубнинг эмас, Гвардиоланинг қарори", – деди Ли "Why Always Us" эшиттиришида.

Серхио Агуэро “Манчестер Сити”га 2011 йилда “Атлетико”дан кўчиб ўтган эди. У жорий мавсум 15 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!