Агуэронинг иштаҳаси карнай

"Манчестер Сити" ҳужумчиси Серхио Агуэро ҳамон ўзига янги жамоа қидирмоқда. 32 ёшли аргентиналик футболчининг вакиллари бир қатор гранд клубларга унинг хизматларини таклиф қилишга ҳам улгурган.

Todo Fichajes нашри тарқатган хабарга қараганда, жамоаларга Агуэронинг катта маош талаб қилаётгани маъқул келмаяпти. Сўнгги бор унинг агенти Барселонага боргани ва Каталония супер клуби вакиллари билан учрашгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. 

Агуэро жорий мавсум якунлангач эркин агентга айланади. Унинг "шаҳарликлар" сафини эркин агент сифатида текинга тарк этади. Шу боис унга харидор бўлаётган "Барселона", "Ювентус" ва ПСЖ уни текинга ўз сафига қўшиб олиши мумкин.

Серхио Агуэро жорий мавсум Англия премьер-лигасида жами 9 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!