Агуэронинг иштаҳаси карнай. Унинг талабини ким бажаради?

Сўнгги мавсумларда асосий вақтини жароҳатларини даволатишга сарфлаётган “Манчестер Сити” ҳужумчиси Серхио Агуэро ёзда клубни тарк этиши аниқ бўлиб улгурган. Хосеп Гвардиола жамоага деярли фойдаси тегмаётган юлдузга янги шартнома таклиф этмасликка қарор қилди.

Аргентиналик ҳужумчи айни пайтда ўзига янги иш жойи қидириш билан банд. Англия премьер-лигаси тарихидаги энг зўр тўпурардан бирининг хизматига кўз тикаётган гранд клублар ҳам йўқ эмас.

Бироқ, Агуэронинг талаби уни кутаётган жамоалар сонининг камайиб кетишига сабаб бўлмоқда. Ёши ўтиб қолган ҳужумчи ўзининг бир йиллик хизмати учун 12 миллион евро миқдорида маош сўрамоқда.

Бу сумма коронавирус пандемияси оқибатида юзага келган молиявий инқироз билан курашаётган “Барселона” ва “Ювентус”га оғирлик қилиши айтилмоқда. Бу клублар жиддий тарзда Агуэрони ўз сафига қўшиб олмоқчи эди.

Агуэро жорий мавсумда атиги тўққизта учрашувда майдонга тушди ва фақат битта гол урди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!