Агуэронинг укаси Испания клуби сафида тўп суради

Испания учинчи лигаси вакили "Оливенса" клуби Гастон Де Кастильо трансферини эълон қилди.

23 ёшли аргентиналик футболчи "Манчестер Сити" форварди Серхио Агуэронинг укаси ҳисобланади.

Де Кастильо учун Европа майдонлари бегона эмас. Бунгача ярим ҳимоячи "Кадис" клубида 2016/17 мавсумни ўтказган ва атиги 60 дақиқа майдонда ҳаракат қилган.

Футболчининг сўнгги клуби Мексиканинг "Сальтилло" клуби бўлди. Аммо футболчи машғулот вақтидаги можаро сабаб клубни вақтли тарк этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!