Агуэронинг йўли тўсилган
“Интер” ва “Реал” каби Европанинг айрим гранд жамоалари ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида аргентиналик супер тўпурар Серхио Агуэрони қўлга киритишга ҳаракат қилаётган эди.
Футболчининг агенти Эрнан Регуэра бу борада якуний қарорни эълон қилди.
- Агуэронинг шартномаси 2021 йилнинг ёзигача мўлжалланган. У ана шу вақт келмагунча ҳеч қаёққа кетолмайди. Кейин нима бўлишини вақт кўрсатади. Агуэро “Манчестер Сити”да бахтли ва унинг клубни ўзгартиришига ҳожат йўқ, - деди Эрнан Регуэра.
Агуэро манчестерликлар таркибида 2011 йилдан буён тўп сурмоқда. Моҳир ҳужумчи жорий мавсумда барча турнирларда 30 та ўйин ўтказиб, 23 та гол урди.
Фикрлар