Аҳмедовнинг бразилиялик жамоадоши яна Европага қайтиши мумкин
Айни дамда ҳамюртимиз Одил Аҳмедов билан бирга "Шанхай СИПГ" жамоасида тўп сураётган бразилиялик ҳужумчи Халк яна Европага қайтиши мумкин.
O Jogo нашри тарқатган хабарга кўра 32 ёшли футболчи "Порту"га қайтиши мумкин. Эслатиб ўтиш лозимки, Халк ушбу жамоа сафида 2008-2012 йилларда тўп сурган.
Маълумот учун, Халкнинг "Шанхай СИПГ" билан амалдаги шартномаси 2020 йилнинг 31 декабрига қадар имзоланган. Transfermarkt сайти талқини бўйича унинг нархи 20 млн еврони ташкил этади.
Фикрлар