Аҳмедовнинг собиқ устози француз грандидан кетмоқчи

"Марсель" клуби бош мураббийи Андре Виллаш-Боаш ўз лавозимини тарк этиши мумкин.

Le Parisien нашрининг ёзишича, 42 ёшли португалиялик мутахассис клуб президенти томонидан унга етарлича ишонч билдирилмагани боис жамоадан кетмоқчи. Агар, у истеъфога чиқса, жамоанинг спорт директори Андони Субисаррета ҳам ўз лавозимидан кетиши мумкин.

Виллаш-Боаш “Марсель”ни 2019 йилнинг ёзидан буён бошқариб келмоқда. Унинг жамоаси бу мавсум Франция чемпионатида 2-ўринни эгаллади ва келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!