Аҳмоқона хатолар учун жавобгарликлни ўз бўйнимга оламан!
АПЛнинг 13-туридан ўрин олган "Ньюкасль" - "Челси" баҳсида лондонликлар йирик ҳисобда мағлуб бўлди (1:4). "Аристократлар" жамоаси сардори Рис Жеймс 73-дақиқада қизил карточка олди. Ўйин тугаганидан кўп ўтмай, Жеймс ижтимоий тармоқда пост қолдирди.
"Бугунги қизил карточка ва иккита аҳмоқона хато учун тўлиқ жавобгарликни ўз зиммамга оламан. Бу мен ўрганишим керак бўлган ўйин. Мухлислар ва жамоадошларимдан узр сўрайман”, - деб ёзган Жеймс.
Эслатиб ўтамиз, "Челси" Премьер-лигадаги навбатдаги ўйинини 3 декабрь куни ўз майдонида "Брайтон"га қарши ўтказади.
Фикрлар