Аичи-Нагоя-2026: Дзюдочиларимизнинг илк даврадаги рақиблари маълум

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Эртага Аичи-Нагоя (Япония) мезбонлик қилаётган ХХ ёзги Осиё ўйинларининг дзюдо баҳсларига старт берилади. 

Осиё қитъаси учун тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасида 32 давлатнинг 199 (113 эркак, 86 аёл) нафар дзюдочиси 14 та (7 та аёл, 7 та эркак) вазн тоифасида медаллар учун баҳс олиб боради. 

Бироз аввал турнирга қуръа ташлаш маросими ўтказилиб, спортчилар Осиё ўйинларининг илк даврасидаги рақибларини билиб олишди. Дзюдо баҳслари 30 сентябрь - 3 октябрь кунларига белгиланган. Аввалига уч кун мобайнида яккалик баҳслари, тўртинчи куни эса аралаш жамоавий микст беллашувлари ташкил ўтказилади. 

-60 кг: Самариддин Қўчқоров — Викас (Непал) 
-66 кг: Абдураҳим Нутфуллоев — Кейсей Накано (Филиппин) 
-73 кг: Шаҳрам Аҳадов — Моҳаммад Саеди (Афғонистон) 
-81 кг: Арслонбек Тожиев — Абубакр Шеров (Тожикистон)/Муайяд Твайб   
-90 кг: Нурбек Муртазоев — Шодмон Ризоев (Тожикистон)
-100 кг: Эрназар Сарсенбаев — Киттипонг Ҳантратин (Таиланд)
+100 кг: Музаффарбек Тўрабоев — Мансур Раҳмон (Тожикистон)

ҚИЗЛАР:
-48 кг: Лазиза Ҳайдарова — Митсуки Кондо (Япония)
-52 кг: Сита Кадамбаева — Меруерт Сарсенова (Қозоғистон)/Тоукки Сенгдаки (Лаос)
-57 кг: Шукуржон Аминова — Жанар Жолдошева (Қирғиз Республикаси)
-63 кг: Маржона Нуруллоева — Ким Жи Ҳай (КХДР)
-70 кг: Хуршида Раззоқбердиева — Фабиҳа Бусра (Бангладеш)
-78 кг: Барчиной Қодирова — Обоника Ҳассан (Бангладеш)
+78 кг: Умида Ниғматова — Мики Мукуноки (Япония)

Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!