"Аждар" ва "Халк" тўқнашуви ёхуд Азамат Нуфтиллаев навбатдаги жангини ўтказади
“Аждар” лақаби билан машҳур Азамат Нуфтиллаев тез орада навбатдаги жангини ўтказади. Янада аниқроқ қилиб айтганда, 10 октябрь куни россиялик "Урал Халки” номи билан машҳур Иван Штирковга қарши октагонга кўтарилади. Бу борада музокаралар давом этмоқда. Жанг Россиянинг Екатеринбург шаҳрида RCC промоушени томонидан ташкил қилинади.
Ҳамюртимиз оғир вазн тоифасида жанг ўтказиб келади. Ҳозирга қадар, 4 та жангдан барчасида ғалаба қозонган. Шунингдек, FFC промоушени чемпиони ҳисобланади. Унинг рақиби Иван Штирков 19 та жанг ўтказиб, уларнинг 17 тасида ғалаба қозонган. Бир мартадан мағлубият ва дуранг қайд этган.
Штирков анчагина тажрибали бўлиб, у Фёдор Емельяненко, UFC собиқ чемпиони Антонио “Bigfoot” Сильва, Жефф Монсон, Фабио Мальдонадо, Сатоши Иши каби машҳурларни ҳам мағлуб этишни уддасидан чиққан. Шундай бўлса-да, биз ҳамюртимизга ишонамиз ва унга омад тилаймиз!
Фикрлар