Ака-ука Азарларнинг агенти ўзгарди

Лондоннинг "Челси" клуби вингери Эден Азар янги агент билан ҳамкорликни бошлади.

AS нашри тарқатган хабарга кўра бундан буён 28 ёшли бельгиялик футболчига унинг отаси Тьерри Азар агентлик қилади. Бундан ташқари у шунингдек “Боруссия” Мюнхенгладбахда тўп сураётган ўғли Торган Азарга ҳам хизмат кўрсатади.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги пайтларда Эден Азарнинг “Реал”га ўтиши борасида турли миш-мишлар кенг тарқалди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!