Ака-ука блогерлар авжида! Жек Полнинг навбатдаги рақиби UFC'нинг 5 карра чемпиони

Ҳозирда бокс спортида турли соҳа вакиллари ўртасида кўргазмали жанглар шоу тарзида ташкил этилмоқда. Бу борада ака-ука You Tube блогерлар Жек ва Логан Полни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз.

Логан Пол 6 июнь куни бокс афсоналаридан бири Флойд Мейвезерга қарши рингга кўтарилади. Унинг укаси Жек Полнинг ҳам навбатдаги жанги санаси маълум бўлди. Унга кўра, Жек 28 август куни UFC'нинг 5 карра чемпиони, ҳозирда эркин агент ҳисобланган Тайрон Вудлига қарши бокс қоидалари бўйича кўргазмали жангда иштирок этади. Жанг "Show Time" канали орқали пуллик трансляция қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Жек Пол шу кунга қадар блогер Энсон Гиб, NBA юлдузи Нейт Робинсон, собиқ "Bellator" чемпиони Бен Аскрен билан баҳс олиб бориб, барчасида муддатидан олдин ғалаба қозонган.

            photo_2021-06-02_10-46-19

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)