Акинфеев еврокубоклардаги ўзининг 100-ўйинини ўтказди

Кеча УЕФА чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 5-турида Москванинг “ЦСКА” клуби ўз майдонида Леверкузеннинг “Байер” жамоасини қабул қилди. Эътиборлиси, ушбу учрашув “армиячилар” дарвозабони Игорь Акинфеев учун фаолияти давомида еврокубоклардаги 100-ўйини бўлди. Россия терма жамоаси дарвозабони бу борада “ЦСКА” таркибида Сергея Игнашевичдан (101) сўнг иккинчи  ўринда бормоқда. Бу ҳақда клуб матбуот ҳизмати хабар бермоқда.

Маълумот учун, Игорь Акинфеев еврокубоклардаги ўзининг дастлабки ўйинини 2003 йил 30 июлда “Вердер”га қарши ЕЧЛнинг саралаш раундида ўтказган.

Ушбу мавсумда 30 ёшли дарвозабон Чемпионлар лигасида 5та учрашувда майдонга тушган ва ўз дарвозасидан 8 маротаба тўп олиб чиққан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!