"Al Ain International Cup". Миср Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб этиб, 3-ўринни эгаллади
"Al Ain International Cup" турнирининг 3-ўрин учун бўлган баҳсида Миср терма жамоаси Кабо-Верде билан куч синашиб, пенальтилар сериясида ғалаба қозонди. Ўйиннинг асосий вақтида эса 1:1 ҳисоби қайд этилди.
Учрашувнинг 7-дақиқасидаёқ Родригес Кабо-Вердени ҳисобда олдинга олиб чиққан эди. 57-дақиқага келиб эса "Манчестер Сити" ҳужумчиси Омар Мармуш орадаги фарқни йўққа чиқазиб, ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Пенальтилар сериясида эса 2:0 ҳисоби қайд этилди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу турнирнинг финал учрашуви эртага Ўзбекистон - Эрон терма жамоалари ўртасида ўтказилади.
{game}19601159{/game}



Фикрлар