"Al Ain International Cup". Ўзбекистон терма жамоаси Эронга қарши учрашувда қандай либосда ҳаракат қилиши маълум
Хабарингиз бор, ноябрь ойидаги ФИФА кунлариди Ўзбекистон терма жамоаси "Al Ain International Cup" турнирида иштирок этмоқда. Вакилларимиз дастлабки ўйинда Миср термасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Мусобақанинг финалида Каннаваро шогирдлари Амир Ғаленойи бошчилигидаги Эрон терма жамоаси билан тўқнаш келади.
Ушбу ўйин олдидан жамоалар расмийлари беллашув ташкилий масалалари бўйича учрашув ўтказишди. Вакилларимиз мазкур баҳсда тўлиқ кўк либосда, дарвозабонимиз эса олов рангли либосда ҳаракат қилиши маълум бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Эрон - Ўзбекистон баҳси 18 ноябрь куни соат 21:00да старт олади.



Фикрлар