“Ал Дуҳаил” Тошкентга келиш олдидан Қатар чемпионлигини қўлга киритди
Кеча Қатар Юлдузлар лигасида 20-тур ўйинлари старт олди. ОЧЛ 3-турида “Локомотив”ни 3:2 ҳисобида мағлуб этган “Ал Дуҳаил” ҳамюртимиз Санжар Турсунов тўп тепадиган “Ал Харитият” меҳмони бўлди.
Мазкур қарама-қаршиликда Жамол Белмади шогирдлари мезбонлар дарвозасига оз эмас, кўп эмас жавобсиз 5 та тўп йўллашди.
Ушбу ғалабадан сўнг “Ал Дуҳаил” жамғарган очколар сони 54 тага етди ва чемпионат баҳслари тугашига икки тур қолганидан муддатидан аввал ғолибликни нақд қилди.
Боиси, “Ал Дуҳаил”нинг энг яқин таъқибчиси – “Ал Садд” кеча “Умм Салал”га мағлуб бўлди ва орадаги фарқ 8 очкога етди.
Шу тариқа, “Ал Дуҳаил” ўз тарихида 6-марта Қатар чемпионлигини қўлга киритди.
Маълумот учун, “Локомотив” – “Ал Дуҳаил” ўйини 12 март куни бўлиб ўтади.
Фикрлар