"Ал-Ҳилол" бош мураббийи АГМКга қарши ўйин олдидан: Бошқа очко йўқотмаслигимизга қатъий ишонаман

Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 5-турида АГМК "Ал-Ҳилол"га қарши баҳс олиб боради. Ушбу беллашув олдидан саудияликлар бош мураббийи Рожерио Микале матбуот анжуманида иштирок этди: 

"Биз диққатни бир ерга жамлашимиз керак, сабаби, улар билан олдин тўқнаш келганмиз. Ўтган галги тўқнашувимизни таҳлил қилиб чиқдик. Хатоларимизни англаганмиз ва уларни тўғрилашга ҳаракат қиламиз. 

Бошқа очко йўқотмаслигимизга қатъий ишонаман. Ўрганишларимиз самараси бизга ғалаба тақдим этиши керак. Мақсадимиз - келгуси босқичга чиқиш ва буни майдонда исботлашимиз лозим. Биргаликда ишлашда давом этишимиз ҳамда эътиборни фақат футболга қаратишимиз даркор", - деди бразилиялик мураббий. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!