"Ал Ҳилол" бош мураббийи яна "Навбаҳор" ҳақида гапирди
ОЧЛ 2-туридан ўрин олган "Нассажи" - "Ал-Ҳилол" учрашуви олдидан ўтказилган матбуот анжуманида риёдликлар бош мураббий Хорхе Жезуш "Навбаҳор"ни эслаб ўтди.
"Мен ҳали "Озоди" стадионини кўрмадим. Аммо шароитлари яхши бўлишига ишонамиз. Умид қиламанки, "Нассажий" 1-турдаги рақибимиз "Навбаҳор"га ўхшаб вақтни чўзмайди. Эртага улар яхшироқ ўйин кўрсатади", - деди португалиялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, "Навбаҳор" 1-турда "Ал Ҳилол" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаганди. Наманганликларни олдинда "Мумбаи Сити"га қарши баҳс кутмоқда.
Фикрлар