"Ал-Ҳилол" футболчиси Рубен Невеш Саудия Арабистонига ўтишидан олдин унда АПЛ ёки Ла Лига варианти борлигини тан олди. 

"Учта клубга ўтишга яқин тургандим. Аммо якунда бу содир бўлмади ва бу ҳолат "Ал-Ҳилол"га ўтишимга ёрдам берди. 

Мен ҳеч қандай ном айтмоқчи эмасман. Бироқ "Барселона" вариантини деярли ҳамма жойда ёзишди ва бу тўғри эди. Худди шундай таклиф "Арсенал"дан ҳам келди. Яна бир жамоа эса Англия ва Испаниядан ташқарида эди. 

Қарор қабул қилишда шубҳа қилмадим. Сабаби, амалга ошмайдиган ҳамда ишониш қийин бўлган трансферлардан чарчагандим", - деди португалиялик ярим ҳимоячи.

Португалиялик футболчи 2023 йилнинг ёзида 47 миллион фунт эвазига "Ал-Ҳилол"га ўтган эди. Футболчининг Саудия клубидаги маоши йилига 18,5 миллион евро экани айтилмоқда.

Жорий мавсумда футболчи чемпионатда 20 та ўйин ўтказиб, битта гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!