"Ал-Ҳилол" Кубога фантастик маош ва 4 йиллик шартнома таклиф қилди, аммо..

"Ал-Ҳилол" Такефуса Кубога 4 йил учун 160 миллион евро таклиф қилди.

“Реал Соседад”нинг 22 ёшли ярим ҳимоячиси Саудия клуби таклифини рад этди, дея хабар бермоқда "As".

"Ал-Ҳилол" Япония терма жамоаси футболчисининг шартномасида кўрсатилган 60 миллионни ҳам тўлашга тайёр эди.

Қайд этиш лозим, Кубонинг "трансфермаркт" порталидаги баҳоси 25 миллион еврони ташкил этади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!