"Ал-Ҳилол" "Ливерпуль" футболчиси учун 50 миллион таклиф қилди
Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" жамоаси "Ливерпуль" вакили Луис Диазни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда "The Guardian" нашри хабар берди.
Маълум бўлишича, клуб Диазни сотишни режалаштирмаяпти. Бироқ саудияликлар колумбиялик иқтидор соҳиби учун 50 миллион евро тўлашга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, "Ал-Ҳилол" бундан олдин Калиду Кулибали, Рубен Невеш ва Сергей Милинкович-Савич каби футболчиларни ўз сафига қўшиб олганди.
Фикрлар