"Ал-Ҳилол" Мессини қўлга киритиш учун "Барса" футболчиларидан фойдаланмоқчи

Ёзда эркин агентга айланиши кутилаётган Лионель Мессининг кейинги манзили ҳозирча номаълум. Унинг олдида бир қанча вариантлар мавжуд: "Барса"га қайтиш, Саудия чемпионатига йўл олиш ва МЛСда ўйнаш. Аргентиналик ҳужумчи сўнгги қарорни чиқаргани йўқ. 

"El Chiringuato" нашри хабар беришича, "Ал-Ҳилол" Месси трансферини амалга оширишга ҳаракат қилмоқда. Клуб бунинг учун Альба, Бускетсларни ўз таркибига қўшиб олишни режалаштирган. Саудияликларнинг мақсади ушбу трансферлар орқали Лионелни кўндириш. 

Эслатиб ўтамиз, Бускетснинг амалдаги шартномаси мавсум сўнггида ўз ниҳоясига етади. Жорди эса 2024 йилда клубни тарк этиши керак. 

Аввалроқ, 35 ёшли футболчининг ПСЖни тарк этиши борасида маълумотлар тарқалганди. Шу билан биргаликда, "Барселона" ҳам Мессини қайтара олмаслиги мумкин. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!