"Ал-Ҳилол" МЮ юлдузининг вакили билан музокаралар ўтказди

CHERY AUTO

Бруно Фернандешнинг Саудия чемпионатига кўчиб ўтиши тобора ҳақиқатга айланмоқда. Журналист Бен Жейкобснинг хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед"нинг португалиялик ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" клубидан тушган таклифни жиддий кўриб чиқмоқда.

Tecno

Ушбу ҳафта футболчининг агенти Мигел Пиню Ар-Риёдга етиб бориб, клуб раҳбарияти, жумладан президент Фаҳад бин Нафал билан музокаралар ўтказди.

Маҳаллий манбалар музокарани ижобий якунлангани ва томонлар оғзаки келишувга эришишгани ҳақида хабарлар беришган. "Ал-Ҳилол" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига қадар таркибни кучайтиришни мақсад қилган ва Фернандешнинг трансфери устувор вазифалардан бири ҳисобланмоқда. Клуб футболчидан якуний жавобни кейинги пайшанбагача кутмоқда.

Португалиялик ярим ҳимоячи жорий мавсум АПЛда 36 та учрашувда 8 та гол ва 10 та голли узатма амалга оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!