“Ал-Ҳилол” Неймарни қайдномадан чиқариб ташлади

Таниқли инсайдер Фабрицио Романо “Ал-Ҳилол” ҳужумчиси Неймар атрофидаги вазият ҳақида маълумот тарқатди.

Унинг таъкидланишича, Саудия Арабистони клуби янги легионер Ренан Лодига жой очиш мақсадида Неймарни мусобақалар қайдномасидан чиқарган.

Романо саудияликлар бразилиялик форвард билан шартномани бекор қилмаслигини ҳам қўшимча қилди.

Гап шундаки, Неймар ўтган йилнинг октябрь ойида Бразилия терма жамоаси сафида оғир жароҳат олди. 31 ёшли форвард жорий мавсум бошқа майдонга тушмаслиги аниқ бўлиб улгурган.

Неймар “Ал-Ҳилол” сафига 2023 йилнинг августида қўшилганди. Унинг трансфери арабларга 90 миллион еврога тушган. Шундан бери бешта учрашувда қатнашган юлдуз битта гол ва учта ассист муаллифи бўлди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Khaydarov Fakhriddin
19/01/2024 21:41
sports.uz эмас, реклама uz бўлибтию, наҳотки шу баннерларни ўчириб қўйиб бўлмайди, жуда ҳам ноқулайлик туғдиради