"Ал-Ҳилол" "Олтин тўп" соҳибини ўз таркибига қўшиб олмоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Саудиянинг "Ал-Ҳилол" клуби кутилмаган трансфер амалга ошириш арафасида. Ар-Риёд жамоаси "Пари Сен-Жермен" таркибида ўйнаётган, "Олтин тўп" соҳиби Усмjн Дембелени сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда.

Журналист Саша Тавольери ижтимоий тармоқларда ёзишича, "Ал-Ҳилол" вакиллари Франция терма жамоаси ҳужумчисининг агентлари билан аллақачон алоқа ўрнатган. Агар Дембеле саудияликлар таклифини қабул қилса, шундан сўнг клуб ПСЖ билан расмий музокараларга киришади.

69th Ballon D'Or Ceremony At Theatre Du Chatelet In Paris

Араб клуби трансфер учун аниқ қанча маблағ таклиф этиши ҳозирча ошкор этилмаган. "Transfermarkt" портали маълумотларига кўра, ҳозирги пайтда Усман Дембеленинг бозор қиймати 100 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Футболчининг "Пари Сен-Жермен" билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган. Аввалроқ, француз матбуотида Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган парижлик клуб 29 ёшли форвард билан ҳамкорликни янада манфаатли шартлар асосида узайтиришга тайёр экани айтилганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!