"Ал-Ҳилол" ПСЖдан яна бир юлдуз футболчини сотиб олмоқчи
ПСЖ дарвозабони Кейлор Навас ҳам Неймарнинг ортидан "Ал-Ҳилол"га йўл олиши мумкин. Парижликлар ҳам дарвозабонни сотишга тайёр.
36 ёшли коста-рикалик посбон ўтган мавсумни Англиянинг “Ноттингем Форест” клубида ижара асосида ўтказган эди.
Ҳозирда у француз гранди сафида Жанлуижи Доннарумма ва Арнау Тенасдан кейин учинчи дарвозабон мақомида қолмоқда.
Наваснинг ПСЖ билан шартномаси тугашига эса яна бир йил қолди. Клуб раҳбарияти бошқа ижара ўйинчилари каби уни ҳам сотишдан манфаатдор.
"Ал-Ҳилол" айни дамда ПСЖ ярим ҳимоячи Марко Верраттига ҳам қизиқмоқда.
Фикрлар