"Ал-Иттиҳод" бош мураббийи: "ОКМК билан бўладиган ўйин биз учун ўта муҳим"

Эртага Осиё чемпионлар лигаси 5-туридан ўрин олган ОКМК - "Ал-Иттиҳод" учрашуви бўлиб ўтади. Беллашув 21:00 да бошланади. 

Ушбу баҳс олдидан саудияликлар бош мураббийи Марсело Гальярдо ва футболчи Фабиньо матбуот анжуманида қатнашди ҳамда ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

Гальярдо:Ҳаммага хайрли кун! Эртанги ўйин биз учун ўта муҳим. Сабаби, бу мен учун мусобақа гуруҳ босқичидаги илк учрашув ва биз унда плей-офф масаласини ҳал қилишимиз мумкин. 

Фабиньо: - Эртанги ўйин биз учун муҳим худди мураббий айтганидек. Мусобақа жамоамиз учун катта аҳамиятга эга. Биз эртага бор кучимиз билан ғалаба учун майдонга тушамиз. 

Гальярдо: - "Ал-Иттиҳод" шаклланган ва ўз ўйин услубига эга кучли жамоа. У нафақат Саудияда, балки Осиёда ҳам ўз ўрнига эга клуб. Ҳозир қисқа вақт ичида ўз йўналишимизни аниқлаб олганмиз, йигитларга тўлиқ ишонаман.

Фабиньо: - Европа чемпионлар лигаси - дунёдаги энг кучли турнир. У ерда ҳаммаси мутлақо бошқача. Осиё ва Европанинг энг олий мусобақаларини таққосламаган бўлардим. 

Ўзбекистонга илк бор келишим. Шунингдек, ОЧЛда ҳам биринчи марта иштирок этмоқдаман. Шундай экан, хулоса чиқаришга ҳали эрта, деб ҳисоблайман.

Биз ўтган турда Ироқ клубига мағлуб бўлдик. Улар яхши ўйин намойиш этди. Аммо биз ўша баҳсда 6 футболчимиздан фойдалана олмасдик. Канте, Бензема, Ромариньо каби йигитлар жароҳат сабаб бизга ёрдам бера олишмасди. Гуруҳдан чиқишга ҳали имконимиз бор экан, биз охиригача курашамиз. 

Гальярдо: - Ўзбекистонда илк марта бўлишим. Бу давлат ҳақида кўп маълумотга эга эмасман. Ягона билганим, 17 ёшлилар ўртасида жаҳон чемпионатида терма жамоангиз сифатли ва савияли ўйин намойиш этди. Улар менда яхши таассурот қолдирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!