"Ал-Иттиҳод" марказий ўйинда "Ан-Наср"ни мағлуб этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олди
Саудия Арабистони чемпионатининг 20-туридан ўрин олган "Ал-Иттиҳод" ва "Ан-Наср" жамоалари ўртасидаги ўйин ниҳоясига етди. Мазкур беллашувда майдон эгалари 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувдаги ягона гол 80-дақиқада ўрилди. Қарши ҳужумдан Ромариньо унумли фойдаланиб, жамоасига 3 очко келтирган голни уришга муваффақ бўлди.
Легионеримиз Жалолиддин Машарипов ўйинни захира ўриндиғида бошлаб, 76-дақиқада майдонга туширилди.
Маълумот учун, "Ал-Иттиҳод" ушбу ғалабадан кейин очколар сонини 47 тага етказиб, пешқадамга айланди. "Ан-Наср" 46 очко билан иккинчи ўринга тушди.
Фикрлар