"Ал-Иттиҳод" "Реал" ҳимоячисини сотиб олмоқчи эди
"Ал-Иттиҳод" ёзги трансферлар ойнасида ўз таркибига янги ҳимоячи қўшиб олишга ҳаракат қилди. Бунинг учун клуб "Реал" вакили Давид Алабага алоқага чиқди ва рад жавобини олди, дея хабар берди "Relevo" нашри.
Манбанинг таъкидлашича, Саудия клуби ҳимоячига йилига 20 миллион евро тўламоқчи эди. Аммо у Мадрид жамоасини тарк этишни истамади.
Маълумот учун, Алаба 2021 йили эркин агент сифатида "Реал"га келиб қўшилганди. Унинг "қаймоқранглилар" билан амалдаги шартномаси 2026 йилгача тузилган.
Фикрлар