"Ал-Иттиҳод" таркибни икки юлдуз билан кучайтирмоқчи
"Ал-Иттиҳод" ПСЖ сардори Маркиньосга қизиқиш билдирмоқда.
"Al-Riyadiah" нашрининг ёзишича, Жидда клуби қанот ҳужуми ва марказий ҳимояни кучайтирмоқчи. Шу сабабли, саудияликлар ушбу позицияларга Муҳаммад Салоҳ ва Маркиньос номзодларини кўриб чиқмоқда. Жамоа бош мураббийи Нуну Эшпириту Санту ушбу трансферларни мақулламоқда.
Маълумотларга кўра, томонлар музокараларни бошлаб юборган. Аввалроқ, "Ал-Иттиҳод" Салоҳ учун 2 йилга 180 миллион евро беришга тайёрлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
Фикрлар