"Ал-Наср" Роналдудан ташқари яна бир машҳур футболчи билан шартнома имзоламоқчи

Криштиану Роналду ва Нголо Канте яқин келажакда бир жамоада тўп суриши мумкин. Бу ҳақда Foot Mercato нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбага кўра, “Ал-Наср” 37 ёшли португалиялик юлдуздан ташқари ёзда шартномаси тугайдиган франциялик ярим ҳимоячи билан ҳам шартнома имзоламоқчи.

Қайд этилишича, Канте Лондонга қаттиқ боғланган бўлса-да, Саудия Арабистонига кўчиб ўтишга қарши эмас.

Маълумот учун, Нголо жорий мавсум “Челси” сафида АПЛда 2 та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!