"Ал-Насср" легионерлардан воз кечмоқчи!
Саудия Арабистонининг "Ал-Насср" клуби уругвайлик ярим ҳимоячиси Жонатан Родригес билан расман хайрлашганини эълон қилди.
Маҳаллий нашрларнинг хабари беришича, риёдликлар таркибдаги яна бир нечта легионерлардан воз кечмоқчи. Жумладан, ҳимоячи Мури, ярим ҳимоячилар Ансельмо, Гонсало Мартинес ва ҳужумчи Винсент Абубакар жамоани тарк этади. Андерсон Талиска ва Жалолиддин Машарипов "Ал-Насср" билан бирга Испания йиғинига бориши режалаштирилган.
Маълумот учун, "Ал-Насср" чемпионат якунига икки тур қолганда 55 очко билан учинчи ўринда бормоқда.
Фикрлар