"Ал-Насср"га ўтиши кутилган юлдуз АПЛда қоладиган бўлди
"Челси" ўз етакчиларидан бирини таркибда олиб қолишга ҳаракат қилади.
Гап франциялик ярим ҳимоячи Н'Голо Канте ҳақида кетмоқда. "Аристократлар" у жароҳатидан тикланганидан кейин жамоага фойдаси тегади дея умид қиляпти. Футболчининг ўзи ҳам АПЛни тарк этишни истамайди.
Лондонликлар Канте билан янги шартнома борасида келишувга эришишга яқин турибди. Томонлар ўртасидаги ҳозирги битим 2023 йилнинг 30 июнида якунига етади. Аввалроқ, "Ал-Насср" Роналду ортидан Н'Голони ҳам Ар-Риёдга олиб келиши ҳақида хабарлар тарқалганди.
31 ёшли ярим ҳимоячи "Челси" шарафини 2016 йилдан бери ҳимоя қилиб келади. Жорий мавсум стартида у жиддий жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиққанди.
Фикрлар