"Ал Райан" бош мураббийи: Ижобий натижага эришиш учун бор имкониятимизни ишга соламиз

Унда қатарликлар устози Жилсон Соуза ўз фикрини билдириб ўтди.

"Ҳозирдан тахмин қилиш қийин эмас, ўйин жуда қийин кечади. Чунки биринчи турда мағлубиятга учрадик, шу боис жамоа олдида босим катта. Босимни йўққа чиқариш учун эса эртага ютишимиз шарт. Шунда бизда кейинги босқичга чиқиш учун имконият туғилиши мумкин", - дея фикр билдирди мезбонлар бош мураббийи.

- "Локомотив" ҳақида нима дея оласиз?

- "Локомотив" - кучли клуб. Мен бу жамоанинг аввалги иккита ўйинини кўриб шунга яраша хулоса чиқардим. Жамоа ўйинчилари тезкор ва прессингни яхши қўллашади. Лекин мени кўпроқ ўз жамоамнинг ҳолати қизиқтиряпти. Биз эртанги баҳсга яхши тайёргарлик кўрдик. Ижобий натижа кўрсатиш учун бор имкониятни ишга соламиз.

- Эртанги ўйин олдидан сизда босим борми, ҳар ҳолда бу илк расмий ўйинингиз бўлади.

- Шуни айтишим керак, мен 9 йилдан бери "Ал Райан"да фаолият юритиб келяпман. Бунгача U-19, U-23 жамоаларини бошқардим. Энди бўлса раҳбарият менга асосий жамоани ишониб топширди. Мен раҳбарият ишончини оқлашга ҳаракат қиламан. Яна шуни айтишим мумкин, эртага нима қилиш кераклигини жуда яхши биламиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!