Ads

Мазкур мағлубиятдан сўнг клуб раҳбарлари "Ал Райян"нинг туркиялик бош мураббийи Булент Уйгунни истеъфога чиқарди. Бу ҳақда клубнинг "Твиттер"даги расмий саҳифаси хабар бермоқда. Жамоaни эндиликда ким бошқаришига эса ҳозирча аниқлик киритилмаган.

Қайд этиш жоиз, "Ал Райян" бундан олдин Қатар Юлдузлар лигаси доирасида "Ал Шаҳания"га 0:3, "Ал Садд"га 0:4 ҳисобида имкониятни бой берган эди.

Маълумот учун, "Ал Райян" - "Локомотив" учрашуви 11 март куни бўлиб ўтади.