"Ал-Садд" мураббийи: "Насаф" бизни жазолади"

Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 5-туридан ўрин олган "Насаф" - "Ал-Садд" баҳси бўлиб ўтди. Унда қаршиликлар 3:1 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Ушбу беллашувдан сўнг мураббийлар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда "Ал-Садд" устози Хави Грасия ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

- Турнирни эрта тарк этадиган бўлдик. Илк таймда яхши ҳаракат қилдик, бироқ вазиятлардан фойдаланишда муаммолар бор эди. Иккинчи 45 дақиқаликда қилинган хатолар учун улар бизни жазолашди Биринчи голдан сўнг, ўзимизга кела олмадик. Натижада, бу мағлубият эвазига ОЧЛ билан хайрлашдик. "Насаф"ни 3 очко билан табриклайман.

- ОЧЛ ва Қатар юлдузлар лигасини таққосламаган бўлар эдим. У ерда енгилмасдан Саудияга ташриф буюргандик. ОЧЛда ҳаммаси ўзгариб кетди. Ҳали бу ўйинларни таҳлил қилиб чиқамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
asl_legioner
24/04/2022 05:07
Эхтиёт булинглар Амир Темур авлодлари Осиёга юриш бошлади...
&
asl_legioner
24/04/2022 05:09
Beware that the descendants of Amir Timor began to march to Asia