Алаба “Барса”га ўтиши учун нима қилиши керак?
“Бавария”нинг универсал ҳимоячиси Давид Алаба тўп тепишни истаган клублар рўйхатида “Барселона” ҳам бор.
Австриялик футболчининг Каталония кўчиб келиши учун 24 январда бўладиган клуб президентлиги учун сайловларда Жоан Лапорта ғалаба қозониши керак. Айнан мана шу мутахассис Алабани “Барселона”га олиб кела олади.
Чунки Каталония клубининг ҳозирги раҳбарияти ва футболчининг агенти Пини Захави ўртасига совуқчилик тушган. Бу “Неймар”нинг 2017 йилда ПСЖга трансфер қилиниши билан боғлиқ.
Лапорта эса 2003-2010 йилларда “Барселона” президенти сифатида Захави билан дўстона муносабат ўрнатган ва бу ҳурмат ҳамон сақланиб қолган.
Фикрлар