Аламзада "Барселона" "Интер" футболчисига кўз олайтиряти
“Барселона” ҳимоядаги муаммолар туфайли ушбу позицияни кучайтирмоқчи. “Mundo Deportivo” нашрининг хабар беришича, Милан Шкриньяр учун курашга испан гранди ҳам қўшилди.
Ҳимоячининг “Интер” билан шартномси 2023 йилда тугайди. Ёзги трансферлар ойнасида ПСЖ клуби ҳам футболчини сотиб олмоқчи эди. Энди Миланни текинга қўлга киритиш имкони пайдо бўлмоқда. Аммо Италия жамоаси ҳам Шкриньярни клубда олиб қолишга ҳаракат қиляпти.
Маълумот ўрнида, 27 ёшли фулбекнинг айни вақтда трансфер нархи 65 миллион еврони ташкил этади.
Фикрлар