"Алавес" устози: "Эндрик қизил карточкага лойиқ эди"

"Алавес" устози Луис Гарсия "Реал Мадрид" ўша кунги баҳсда камчилик бўлиб, ўйинни давом эттириши керак эди деб ҳисобламоқда. Ўша ўйиннинг 83-дақиқасида мадридликлар ҳужумчиси Эндрик ҳимоячи Сантяго Моуриньо тўпсиз вазиятда унга нисбатан қўпол ўйнади. Учрашув бош ҳаками Алехандро Муньос бразилиялик футболчига сариқ карточка кўрсатиш билан кифояланди.

"Эндрик билан бўлган эпизод қизил карточкага тортадиган бўлди. Биз охирги 10 дақиқани кўпчиликда ўтказишимиз керак эди. Эндрикнинг атайлаб берган зарбаси аниқ қизил карточка ва бошқа ҳеч нарса эмас.

Мен бу ҳақда бошқа гапирмайман.  Шунчаки аниқ кўриниб турган эпизод ҳақида гапиряпман, тамом.

Тўғри, уларга яна бир ёки иккита сариқ карточка кўрсатилган. Аммо 18 ёшли футболчининг ҳаракатлари бошқа масала эди", - деди Луис Гарсия.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!