Альба фаолиятини қаерда давом эттиради?

"Барселона" афсонасига айланган Хорди Альба якунига етган мавсумда жамоаси билан хайрлашди ва айни дам эркин агент бўлиб турибди. 

Аргентиналик инсайдер Гастон Эдулниг сўзларига кўра, Альба фаолиятини "Интер Майами"да давом эттиради. Томонлар келишувга эришиб бўлган. Расмий хабар тез орада чиқади. 

"Интер Майами" Лионель Месси ва Серхио Бускетсларни ўз таркибига қўшиб олганидан кейин яна бир нечта юлдузларни  олиб келишни мақсад қилган. Клуб ҳозир Луис Суарес билан музокаралар ўтказмоқда.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!